
Эътибор Охунова муаллифлигидаги радио эшиттиришлар.
“Муҳаббат поёндоз эмасдир”
Муҳаббат – улуғворликдир. Муҳаббат – умрнинг чироғидир. Лекин у поёндоз эмасдир. Уни дастурхон каби ҳар кимсанинг пойига ташлаб, ошкор айлаб бўлмайди. У дилнинг туб-тубларида асралгувчи дурдир, жавоҳирдир. У қароғлар ичинда, киприклар устида яшаш учун яралган.
“Муҳаббат поёндоз эмасдир” (давоми)
“Беланчак қошидаги ўйлар”
Сен дунёга келдинг… Ўтли аллалар дунёга келдилар. Уйимиз бамисоли кенг жаҳонга айланди. Хонадонимиз қувончларга тўлди. Остонамиздан қутлуғ қадамлар аримай қолди. Туни билан чироғи ўчмаган файзли уйимизга мунавварликлар тўшалди. Нур ҳам шунда, ғурур ҳам, сурур ҳам шунда. Туннинг нур қанотларидан ўланлар, аллалар ёғилади.
“Беланчак қошидаги ўйлар” (давоми)
“Беланчак қошидаги ўйлар” (1997 йил)
Уй тўрида тебратма беланчак. Ўғилггинамни бағрига олган беланчак оддий ёғоч эмас, нурли, ардоқли бир жаҳон, оппоқ харир бир елкан. Йўқ-йўқ, қутлуғ бир салтанат эди у. У гўдагимни бағрига олиб тебранади, бедорлигини, ҳушёрлигини билдиради гуё. «Мен ҳаёт, тириклик беланчагиман, мен қутлуғ салтанатман” — деб сўзлаётгандай бўлади.
“Беланчак қошидаги ўйлар” (1997 йил)
“Муҳаббат поёндоз эмасдир”
Мен ҳам муҳаббатнинг хузуридаман. Ул ҳам менинг қошимдадир. Унинг ёруғ ниҳолларидан англаганларим шудир. Муҳаббат мағрурликни севади. Софлик, беғуборлигини ардоқлайди. Муҳаббат дастурхон эмас, поёндоз эмас. У ҳар кимсанинг пойига тўшалавермайди. У муқаддас, пинхоний туйғу.
“Яхшилик салтанати”
Инсон юрагига элтувчи йўл – яхшилик йўли, унинг дардига малҳам қўювчи сўз – яхшилик сўзидир. Яхшиликсиз дунё сим-сиёҳдир. Қасосларнинг, қабоҳатларнинг қўлини қайирмоқ учун инсон қўлида яхшилик қуроли бўлмоғи даркор. Ёмонлик келтирган зулматларни ёритмоқ учун яхшилик машъаллари даркор. Қаҳратонларни енгмоқ учун яхшиликнинг турфа баҳорлари гул очмоғи керак. Инсон зоти бу ёруғ оламга яхшилик уруғини сочса, меҳр-мурувватнинг берк эшикларини очса, нақадар хушдир.
Эътибор Охунова иштирокидаги радио эшиттиришлар
Эътибор Охунова лирикаси
Шоира ўз қўшиқларининг мазмуни, яратилиш сабабларини баён қилиш билан бирга ғазал ва куйнинг ўхшашлиги, ҳамоҳанглиги тўғрисида сўз юритади. Машҳур ўзбек хонанда-ю созандаларини таърифлаган ҳолда, ёш қўшиқчи ижодкорларга тилаклар билдиради.
Эътибор Охунова лирикаси (давоми)
Эътибор Охунова лирикаси (2004 йилда ёзиб олинган)
“Қўшиқ бу соғинчлар, армонлар, хушнудликлар, умидлар, туйғулардир”, — дейди шоира. У қўшиқнинг бугунги кундаги мавқеи, мазмуни, мавзулари ҳақида сўз юритади ҳамда машҳур ўзбек хонандалари, бастакорларини ёдга олади. Шоира шеърларига басталанган қўшиқлар ўрин олган.
Эътибор Охунова лирикаси (2004 йилда ёзиб олинган)
Эътибор Охунова лирикаси (2004 йилда ёзиб олинган)(давоми)
“Эзгулик зарралари”
“Умр – бу қўшиқ, оқар дарё. Баъзан сўз бажара олмаган юмушни қўшиқ уддалайди”, — дейди шоира ва ўзининг севимли куйлари, қўшиқлари, ижрочилари тўғрисида сўз юритади, таниқли созанда ва хонандаларни тилга олади, баъзи қўшиқларининг яратилиши тарихи ҳақида ҳикоя қилади.
“Барҳаёт сиймолар” туркумидан, Ўзбекистон халқ ҳофизи Қосимжон Охунов ижодига бағишланган
Шоира Э.Охунованинг отаси ҳақида ҳикоя қилар экан, у билан боғлиқ воқеаларни хотирлайди.
Қ.Охуновнинг шогирдлари устозининг ижоди, маҳорати, яратган образлари тўғрисида сўз юритадилар.
Ижодкор ижросида қўшиқлар янграйди.
“Барҳаёт сиймолар” туркумидан, Ўзбекистон халқ ҳофизи Қосимжон Охунов ижодига бағишланган
“Барҳаёт сиймолар” туркумидан, Ўзбекистон халқ ҳофизи Қосимжон Охунов ижодига бағишланган (давоми)
Эътибор Охунова лирикаси (2004 йилда ёзиб олинган)
“Қўшиқ бу соғинчлар, армонлар, хушнудликлар, умидлар, туйғулардир”, — дейди шоира. У қўшиқнинг бугунги кундаги мавқеи, мазмуни, мавзулари ҳақида сўз юритади ҳамда машҳур ўзбек хонандалари, бастакорларини ёдга олади. Шоира шеърларига басталанган қўшиқлар ўрин олган.
Эътибор Охунова лирикаси (2004 йилда ёзиб олинган)
“Тонг – мунавварлик остонаси”
“Тонг – мунавварликнинг остонаси. Бутун борлиқ, табиат, инсон тонгни кутиб яшайди” – дейди шоира ва тонгнинг фазилатлари, сеҳри, гўзаллиги тўғрисида сўз юритади.
“Аёл қалби гулдек нафис” (2004 йилда ёзиб олинган)
“Аёллик – энг катта унвон”, — ҳисоблайди шоира. Аёлнинг оиладаги ўрни, вазифалари ҳақида сўз юритар экан, аёл қалбининг гулдек нафис эканлигини, сирлари борлигини таъкидлайди.
