Ижоди

Ижодий фаолият

Ижодий фаолият

Эътибор Охунова

( шоира, адиба, публицист)

Меҳнат фаҳрийси. 1989 йилдан республика аҳамиятига молик шахсий пенсионер.

1965 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

  Давлат мукофотлари ва Фахрий унвонлари:

Ҳурмат белгиси ордени — 1976 йил
 Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи мукофоти лауреати — 1980 йил
 Ўзбекистон Олий Кенгаши Фахрий ёрлиқлари    
 Республикада хизмат кўрсатган маданият ходими — 1983 йил
 Республикада хизмат кўрсатган журналист — 1993 йил

 

      Ижодий фаолияти давомида 50дан  ортиқ  китоблар  чоп  эттирди.  Ундан  ташқари  кундалик  матбуотда  ва  адабий-ижтимоий  ойномаларда  ўз шеърлари, бадиалари билан мунтазам равишда қатнашади.

      Республика хотин-қизлар қўмитаси раёсатининг аъзоси сифатида жамоат ишларида фаол қатнашади. Матбуотда, радио ва телевидениеда адабий, ахлоқий ва маънавиятга доир мақола ва чиқишлари билан мунтазам қатнашиб туради.

      Эътибор Охунованинг бир қатор шеърлари чет элларда, шу жумладан Москвада 3та шеърий тўплами нашр этилган. Шунингдек, шеърлари Туркия, Хитой, Венгрия, Греция, Болгария ва бошқа мамлакатларда чиқадиган матбуотларда эълон қилинган.

Чоп этилган асарлари:

  1. “Тонгда”. Шеърлар тўплами. Тошкент, Ғофур Ғулом нашриёти, 1961.
  2. “Марҳабо баҳор”. Шеърлар тўплами. Тошкент, Ғофур Ғулом нашриёти, 1964.
  3. “Кўнгил дафтари”. Шеърлар тўплами. Тошкент, 1964.
  4. “Ҳаёлимда сен”. Шеърлар тўплами. Тошкент, Ғофур Ғулом нашриёти, 1967.
  5. “Камалак”. Шеърлар тўплами. Тошкент, Ғофур Ғулом нашриёти, 1967.
  6. “Қадр ва қиммат”. Одоб-аҳлоқ масалалари. Тошкент, 1967.
  7. “Кўнгил мулки”. Очерклар. Тошкент, 1968.
  8. “Бир жуфт терак”. Ҳикоялар. Тошкент, 1969.
  9. “Дунай тўлқинлари”. Чет эл ҳикоялари. Тошкент, 1969.
  10. “Умр мазмуни”. Публицистик мақолалар тўплами. Тошкент, 1969.
  11. “Қиз ҳусни”. Публицистик мақолалар тўплами. Тошкент, 1972.
  12. Лирика. Шеърлар тўплами. Тошкент, Ғофур Ғулом нашриёти, 1973.
  13. “Годы”. Шеърлар тўплами. Москва, 1973.
  14. “Субҳидам саболари”. Замондошлар ҳақида ҳикоялар. Тошкент, 1974.
  15. “Отсюда родины начало…” Шеърлар тўплами. Тошкент, 1974.
  16. “Бахт йўлларида”. Тошкент, 1974.
  17. Достонлар. Тошкент, Ғофур Ғулом нашриёти, 1975.
  18. “Дороги зовут”. Шеърлар тўплами. Москва, 1977.
  19. «Далалар нашидаси». Очерклар. Тошкент, 1977.
  20. “Инсонлар ташвишида”. Тошкент, 1977.
  21. “Олам гуллар оғушида”. Замондошлар ҳақида ҳикоялар. Тошкент, 1977.
  22. “Икки океан оша”. Чет эл ҳикоялари. Тошкент, 1978.
  23. “Қулоғингизга бир гапим бор”. Ҳажвий ҳикоялар. Тошкент, 1978.
  24. “Биллур қатралар”. Тошкент, Ғофур Ғулом нашриёти, 1978.
  25. “Совға”. Шеърлар тўплами. Тошкент, 1979.
  26. “Олам гўзал – одам гўзал”. Публицистик мақолалар тўплами. Тошкент, 1979.
  27. “Рақиблар”. Либретто. Тошкент, 1979.
  28. “Оймоманинг кўрпаси”. Шеърлар тўплами. Тошкент, 1980.
  29. “Орзули олам”. Тошкент, 1980.
  30. “Баҳор билан суҳбат”. Тошкент, 1980.
  31. “Оппоқ шулаълар”. Тошкент, 1980.
  32. “Мен тонгни уйғотдим”. Шеърлар тўплами. Тошкент, Ғофур Ғулом нашриёти, 1981.
  33. Шеърлар, бадиалар, ҳикоялар, адабий ўйлар тўплами. Икки жилдлик китоб. Тошкент, Ғофур Ғулом нашриёти, 1983,1984.
  34. “Бор товоғим — кел товоғим”. Тошкент, 1983.
  35. “От имени матерей”. Шеърлар тўплами. Москва, 1984.
  36. “Тонг келинчаги”. Шеърлар тўплами. Тошкент, 1984.
  37. “Сунбула”. Шеърлар тўплами. Тошкент, 1984.
  38. “Келин тушди, ёр-ёр”. Тошкент, 1984.
  39. “Слушая весну”. Шеърлар ва достонлар тўплами. Тошкент, Ғофур Ғулом нашриёти, 1985.
  40. “Оналар бешиги дунёдир”. Тошкент, 1989.
  41. “Дунёни гўзаллик қутқаради”. Публицистик ҳикоялар. Тошкент, 1993.
  42. “Эй кўнгил, гул бўл”. Шеърлар тўплами. Тошкент, 2002.
  43. “Дил махзани ичра”. Шеърлар тўплами. Тошкент, Ғофур Ғулом нашриёти, 2004.
  44. “Биз сув ичган дарёлар”. Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти, 2006.
  45. “Бувижоним келдилар”. Болалар учун шеърлар тўплами. Тошкент, “Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2006.
  46. Сайланма. “Умр фасллари”. Шеърлар, достонлар, адабий ўйлар. Тошкент, “Чўлпон” нашриёти, 2008.
  47. “Ҳаёт ҳикмати”. Тошкент, “MERIUS” нашриёти, 2009.
  48. “Отанг улуғ – дунё улуғ”. Тошкент, “MERIUS” нашриёти, 2009.
  49. Сайланма. 1,2 том. Тошкент, Миллий кутубхона нашриёти, 2010.
  50. “Юр, дедилар оҳулар”. Болалар учун шеърлар ва ҳикоялар тўплами. Тошкент, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2012.
  51. “Кўнгил афсонадир”. Тошкент. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2013 йил.
  52. “Ўн саккиз ёшлигим”. Тошкент. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2013 йил.
  53. “Олтин бешик”. Тошкент, “Тамаддун” нашриёти, 2015 йил.

Share this post

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *